Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Ахборот хизмати » Ал Беруний номидаги Урганч давлат университетида ёшлар билан муҳим учрашув!

Ал Беруний номидаги Урганч давлат университетида ёшлар билан муҳим учрашув!

24-04-2026, 15:57
33
«Хоразм вилоят иссиқлик таъминоти» МЧЖ ҳамкорлигида Урганч давлат университети «Химия технология» факультети талабалари билан учрашув бўлиб ўтди.
Мақсад — ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва жамиятдаги фаоллигини ошириш.

Тадбирда жамият раҳбари Д.С. Машарипов ёшларга яратилаётган имкониятлар, қўллаб-қувватлаш чоралари ҳамда соҳадаги ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, марказлашган иссиқлик таъминоти тизимининг аҳамияти, ишлаш тамойиллари, энергия тежамкорлиги ва экологик барқарорлик ҳақида фикр билдирди.

Бугунги кунда соҳани модернизация қилиш, замонавий технологияларни жорий этиш ва хизмат сифатини оширишга эътибор қаратилмоқда. Ёш мутахассисларнинг иштироки муҳимлиги таъкидланди.
Учрашувда талабалар ўз саволларига мутахассислардан жавоб олдилар.



Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.