Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Урганч ва Хива шаҳарлари, Урганч, Қўшкўпир, Хива туманларида бўлиб, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларининг 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлиги билан танишди.
Вилоят ҳокими тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Урганч давлат университети, “Ишга марҳамат” мономаркази, вилоят перинатал маркази, Оролбўйи кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий маркази, 67-қозонхона ва Урганч шаҳридаги кўп қаватли турар-жойларда бўлиб, электр, табиий газ, кўмир, иссиқ сув ва иссиқлик энергияси таъминотининг аҳволини кўздан кечирди, аҳоли билан мулоқотда бўлди. Ўрганиш жараёнида қуёш панелларини ўрнатиш орқали муқобил энергия таъминотини йўлга қўйиш, иситишда энергия сарфини камайтириш мақсадида биноларда базальт қопламасидан фойдаланиш, табиий газ билан бирга кўмирда ҳам ишлайдиган замонавий, тежамкор қозонларни ўрнатиш, қиш мавсуми учун кўмир заҳираларини тайёрлаш масалаларига эътибор қаратилди.




Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring
Бугун вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов қиш мавсумида, айниқса байрам кунларида аҳолини иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Урганч шаҳридаги 19-сон қозонхона фаолияти27-12-2022, 16:01
УРГАНЧ ШАҲРИДА ИССИҚЛИК ТАРМОҚЛАРИ ВА ҚОЗОНХОНАЛАРНИНГ ИШ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ17-01-2023, 11:29
ИССИҚЛИК МЕЪЁРЛАШДИМИ? ВАЗИР ҲОЛАТНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ29-01-2022, 13:50
МАЪЛУМОТНОМА18-10-2021, 11:07
Электр энергияси ва ёкилги ресурсларини тежаш буйича энг яхши ташкилот танлови бўлиб ўтди.9-06-2023, 18:27